Жаҳон | 08:12 / 04.06.2018
6844
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коалицияси 2-босқичга ўтди, Сурия чегараси ИШИДдан тозаланади

Фото: EPA

АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқ чегарасида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши амалиётнинг иккинчи босқичига ўтди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар қилинган.

Маҳкама маълумотларига кўра, «Сурия демократик кучлари «Тутиб олиш» амалиётининг иккинчи босқичида ер усти операцияларини бошлашган».

Таъкидланишича, ушбу амалиёт «чегарани ИШИДдан тозалашга» йўналтирилган.

Ўз навбатида, Ироқ хавфсизлик кучлари Сурия билан чегарадаги ўз иштирокини кучайтирди, бу ИШИД аъзолари Ироққа қочиб бормаслиги учун қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Асадни огоҳлантирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид