Сеул Пхеньян билан тинчлик битими имзоланишига шубҳа қилмоқда
Жанубий Корея ҳукумати фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувидан сўнг, Шимолий Корея билан тинчлик тўғрисидаги битимни тезлик билан имзолаш имконсиздир. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Сеулда Пхеньян билан тинч келишув КХДР - АҚШ саммитидан сўнг муваффақиятли имзоланишига ишонишмаяпти, сабаби музокараларда Хитой иштирок этмаяпти.
Таъкидланишича, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида сулҳ тўғрисидаги битим 1953 йилда, Хитой томонининг иштирокида имзоланган.
Манбалар сўзига кўра, Жанубий Корея тинч келишувни имзолаш истиқболларига нисбатан эҳтиёткорлик билан қарамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ким Чен Инга таклиф билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 06.10.2024
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
20:44 / 04.10.2024
Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди
22:29 / 03.10.2024
Жанубий Корея президенти рафиқасидан порахўрлик айблови олиб ташланди
01:17 / 02.10.2024