Жаҳон | 15:15 / 14.06.2018
16544
2 дақиқада ўқилади

Россиялик депутат Украинага таҳдид қилди

Фото: rg.ru

Россия Давлат думасининг Қримдан депутати Руслан Бальбекнинг айтишича, Украина томони Азов денгизи ҳудудида турли хилдаги зарба гуруҳини ташкил этмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Бальбекнинг сўзларига кўра, Украина Россия чегаралари яқинида ҳужумкор авиацияни ҳам жойлаштирмоқда.

«Украина томонидан футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Россия чегаралари яқинида турли хилдаги зарба гуруҳининг ташкил этилиши - Ғарб оммаси ўйинига ўйнаш. Бу Россия билан муносабатларни кескинлаштиришга қаратилган», - дея айтиб ўтди Бальбек.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарбнинг «жазаваси», Украина томонидан тажовузкорлик ҳамда жаҳон чемпионати Россияни «позицияни енгиллаштириш» ва тинчлик ҳақидаги «шубҳали» музокараларга киришишга мажбурлай олмайди.

Бальбекнинг таъкидлашича, Украинанинг Азов денгизидаги исталган хатти-ҳаракатлари тўлақонли ҳарбий ҳужум сифатида кўрилади, Россия бунга худди шундай жавоб қайтаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид