Жаҳон | 14:52 / 03.07.2018
5246
1 дақиқада ўқилади

Жанубий ва Шимолий Кореянинг уруш вақтида ажралиб қолган фуқаролари учрашади

Фото: LINE Today

Жанубий Корея ва КХДР 1950-53 йиллардаги Корея уруши даврида чегаранинг икки томонида қолиб кетган оилаларни учраштириш бўйича фуқаролар рўйхатини алмашди.  Бу ҳақда Ёнхап агентлиги Қизил хоч жамиятининг расмий вакилига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, умумий ҳисобда 2 мамлакат рўйхатига жами 450 кишининг исм-шарифи киритилган. Шундан 250 киши жанубий кореялик, 200 фуқаро шимолликдир. Рўйхатнинг якуний намунаси 25 июлда аниқ бўлади. Уруш оқибатида ажралган оилалар учрашуви Шимолий Кореянинг Кимгансан тоғли дам олиш масканида 20–26 август кунлари ташкил этилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид