Жаҳон | 23:27 / 08.07.2018
25676
2 дақиқада ўқилади

Туркияда йирик ЙТҲ: 10 киши ҳалок бўлди, 73 нафари жароҳатланди

Туркиянинг Текирдоғ провинциясидаги Чорлу туманида йўловчи поезди вагони рельсдан чиқиб, ағдарилди. "Анадолу" агентлигида келтирилишича, поезд Капикуле-Истанбул йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

Фото: aa.com.tr/ru

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Аюб Гмюшнинг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида 10 киши ҳалок бўлган, 73 нафари жароҳатланган.

Фото: aa.com.tr/ru

Воқеа рўй берган жойга тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар талайгина.

Манбада ёзилишича, ЙТҲ сабаблари ҳозирча номаълум.

Фото: aa.com.tr/ru

"Жароҳат олганлар кўп. Ҳудуд ўтиш қийин бўлган жой бўлгани учун туманга махсус техника жалб қилинган. Жароҳатланганларнинг аксарияти воқеа жойидан эвакуация қилинган. Фожиа сел ёмғирлари натижасида рўй берган, деган тахминлар бор. Тез орада вазирлик воқеа юзасидан расмий баёнот билдиради", - деди Текирдоғ губернатори. 

Туркия ҳукумати Текирдоғдаги темир йўл фожиаси натижасида кўп сонли қурбонлар ва жабрланганлар ҳақидаги хабарни тасдиқлади. 

Фото: aa.com.tr/ru

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва бош вазир Биноли Йилдирим воқеадан хабардор.

Жароҳатланганлар эвакуацияси учун туманга ҳарбий вертолётлар йўлланган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид