Ўзбекистон | 01:25 / 05.08.2018
10278
2 дақиқада ўқилади

Жиззах ва Брест 5 миллион долларлик келишувга эришди

31 июль - 2 август кунлари ҳоким Э.Солиев бошчилигидаги Жиззах вилояти делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи бўлиб ўтди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Брест вилояти Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат саноати вазирлиги раҳбари билан учрашув ўтказиб, "Савушкин продукт" ва "Санта Бремор" ишлаб чиқарувчи корхоналари фаолияти билан танишди. 

Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат саноати вазирлиги билан кечган учрашувда агросаноат сектори, жумладан сут ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга доир ҳамкорлик келишувига эришилди. 

Брест вилояти раҳбари билан музокаралар давомида минтақалар ўртасида тўғридан-тўғри муносабатлар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестицион, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Брест илмий-техник паркида икки вилоят раҳбарлари ва ишчи доиралари иштирокида муҳокамалар доираси бўлиб ўтди, унда 30 дан ортиқ Беларусь компаниялари иштирок этди. 

Тадбир доирасида Жиззах вилоятининг "Жиззах" ва "Зомин-фарм" эркин савдо зоналари ҳудудларида яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди, шунингдек "Ройсон", "Лакшери бизнес" ва "Жиззах импэкс" корхоналарининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Учрашув якунларига кўра, Жиззах ҳамда Брест вилоятлари ўртасида умумий миқдори 5 миллион долларга яқин суммага келишув ва шартномаларга эришилди. 

Мавзуга оид