Жаҳон | 10:18 / 25.08.2018
9258
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги меҳмонхонада ёнғин, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Фото: CNS

Хитойнинг Харбин шаҳридаги меҳмонхонада юз берган ёнғин натижасида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ёнғин термал манбалар билан машҳур бўлган меҳмонхонада содир бўлди.

Таъкидланишича, жароҳат олганлар сони ҳақидаги маълумот ҳозирча йўқ.

Айни дамда воқеа юз берган жойда қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Тайваннинг Синьбэй шаҳридаги шифохонада юз берган йирик ёнғин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид