Спорт | 09:30 / 28.08.2018
30468
1 дақиқада ўқилади

Абрамович «Челси»нинг нархини белгилади

«Челси» хўжайини Роман Абрамович клубни сотишга тайёр. 

The Times хабарига кўра, россиялик тадбиркор клуб нархини 2,5 миллиард фунт қилиб белгилаган. 

Аввалроқ, Абрамович Буюк Британиянинг энг бой одамларидан бири Жим Рэтклиффнинг 2 миллиард фунтга тенг таклифини қабул қилмаган эди.

Sunday Times маълумотига кўра, Абрамович «Челси»ни сотиш масаласи билан шуғулланиши учун инвестиция банки ходимларини ёллаган. 

Эслатиб ўтамиз, россиялик тадбиркор Лондон клубини 2003 йили 140 миллион фунтга сотиб олган эди. Ўтган вақт ичида жамоа 5 марта Англия чемпиони бўлди ва 5 марта Англия Кубогини қўлга киритди.

Маълумот учун, май ойида Роман Абрамовичга Буюк Британия инвестиция визаси узайтириб берилмаган эди. Шундан сўнг, у Исроил фуқаролигини олишга мажбур бўлди. Исроил фуқаролиги Буюк Британия ҳудудида 1,5 йил муддат давомида бўлишга имкон беради.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид