11:30 / 06.09.2018
21690

Лукашенко ўз томорқасидаги тарвузлардан хурсанд бўлди

Фото: Беларусь Президенти матбуот хизмати

Беларусь президенти Александр Лукашенко томорқасидаги картошка ва тарвуз ҳосилини йиғиб олишда иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, томорқада уч навдаги картошка етиштирилади: Беларуснинг «Уладар» ва немисларнинг «Анна» ҳамда «Сатина»си. Олинган ҳосилнинг оғирлиги 60 тоннани ташкил этди.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбари тарвуздан жуда хурсанд бўлган, «Беларусь учун ноодатий бўлган иссиқ ҳароратнинг бир неча ҳафта давомида кузатилиши фойда берди - таъм ва ёқимли ҳид қўшди». Лукашенко ва унинг ёрдамчилари даланинг ўзида тарвузни сўйиб, татиб кўришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко кўплаб раҳбарларни ичкиликбозлик сабаб ишдан ҳайдашини билдирганди

Top