Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь Ўзбекистонга АЭС қуришда ёрдам кўрсатади
Беларусь АЭС қурилиши бўйича тажрибаларини Ўзбекистон билан ўртоқлашади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан музокаралар якунида маълум қилган.
«Биз Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилишида беларуслик ҳамкорларимизнинг улкан тажрибасидан фойдаланмоқчимиз. Александр Григорьевич (Лукашенко) айтдики, беларуслар қурилиш, технологик жараёнлар, энг муҳими – кадрлар тайёрлаш борасидаги тажрибаларини биз билан ўртоқлашишади. Бу биз учун жуда ҳам зарур», – дея Мирзиёевнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Қайд этиш керакки, Беларусь Островец шаҳрида ўз Атом электростанциясини барпо этмоқда. БелАЭС иккита энергоблокдан ташкил топган. Биринчи энергоблок ишга туширилиши 2019 йилга мўлжалланган, иккинчиси - 2020 йилга.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Россияга ташрифи чоғида РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаганди.
Ўзбекистон ва Россия атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни 2017 йил декабрида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланганидан кейин бошлаган эди.
«Росатом» Ўзбекистонда «3+» ВВЭР-1200 замонавий авлод станцияларини қуришни таклиф қилган. Россияликларнинг Бангладешдаги худди шундай станцияни қуриш лойиҳаси тахминан 13 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган.
Шу йилнинг май ойида «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистонда атом электростанциясини қуриш масаласи муҳокама марказига айлангани ҳамда Ўзбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС қуришни таклиф этганини маълум қилганди.
Бундан аввалроқ Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич Беларуслик мутахассислар Ўзбекистондаги АЭС қурилишида бевосита иштирок этишга тайёрлиги ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026