АҚШ хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштирмоқда
АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан рўй бераётган босим туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат котиби Майк Помпеонинг ёрдамчиси маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва тегишли чоралар кўришга тайёр турибди.
Оқ уйда бир неча ойдан бери санкциялар муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги этник озчилик муаммосига етарлича эътибор бермаганлиги қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда уйғурлар учун «қайта тарбиялаш лагерлари» борлиги маълум қилинганди.
The New York Times газетаси Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида миллионга яқин этник уйғурлар мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш лагерларида» қолаётган бўлишлари мумкинлиги ҳақида ёзган. Хабар қилинишича, Хитой ҳукумати уларни Хитой тили, қонунларини ўрганиш ва иш кўникмаларига эга бўлишга мажбурламоқда; ушбу лагерларда бўлишнинг асосий мақсади «одамларнинг ўзгариши», деб аталган.
Бундан аввал эса Хитой хорижда яшовчи уйғурларни қўрқитаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Қайд этилишича, Хитой бошқа давлатларда, шу жумладан, Америка Қўшма Штатларида яшайдиган мусулмонлар фуқароларини доимо кузатиб бормоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024