Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз жуда ғазабдамиз». Хитой АҚШ санкцияларидан кейин баёнот берди
Фото: Damir Sagolj/Reuters
Хитой Россия билан ҳарбий ҳамкорлик учун жорий этилган санкциялар туфайли АҚШга кескин тақдимнома юборди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Хитой томони янги санкциялардан жуда дарғазаб бўлган.
«Америка томонининг хатти-ҳаракатлари халқаро муносабатларнинг асосий принципларини қўпол тарзда бузди», - дея қайд этиб ўтди Гэн Шуан.
Кеча АҚШ Хитой Мудофаа вазирлигининг таъминот департаментига нисбатан Россия билан алоқалар туфайли санкциялар жорий этди. Давлат департаментидан маълум қилишларича, 2017 йилда Хитой Россиядан 10та Су-35 самолётлари ва С-400 зенит ракета комплекслари учун ускуналар харид қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой энергетика бошқармаси раҳбари коррупцияда айблангани, у уйғур экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:22 / 16.03.2026
Трамп Эрон билан урушнинг дастлабки натижалари ҳақида ҳисобот берди
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
12:14 / 16.03.2026
Киев Эрон, РФ ва Россия паралимпиячиларига қарши санкциялар киритди
09:25 / 16.03.2026