Жаҳон | 16:10 / 22.09.2018
12274
1 дақиқада ўқилади

АҚШда космосдаги таҳдидлар маълум қилинди

Фото: Depositphotos

Пенсильвания штатидаги АҚШ Ҳарбий университети ҳузурида жойлашган Стратегик тадқиқотлар институти Қўшма Штатларга космосдаги эҳтимолий таҳдидлар ҳақида ҳисобот тайёрлади. Бу ҳақда RT ҳужжат матнига асосан хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, Россия ва Хитой космосда АҚШ кучлари учун асосий таҳдид ҳисобланади. Унинг муаллифлари билдиришича, Москва ҳамда Пекин ҳарбий-космик фаолиятни ўзларининг қўшма ҳарбий операцияларига қўшишга интилмоқда.

«Бу икки давлатнинг иддао этишича, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари томонидан келаётган ҳамда ўсиб бораётган таҳдидни бартараф этиш учун ўз ҳарбий салоҳиятларини ривожлантиришлари ва кучли юқори технологияли ҳамда интеграциялашган мудофаа тизимини яратишлари зарур», - дейилади ҳужжатда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Россия ва Хитой Қўшма Штатларнинг асосий рақиблари саналади, сабаби улар космосда ҳарбий устунликка эришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россия ва Хитойни таҳдид деб атаганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид