Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ вагонлар ағдарилиб кетишига оид янги маълумотни эълон қилди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 21 сентябрь куни вагонлар ағдарилиб кетишига оид янги маълумотни эълон қилди
Қайд этилишича, Фарғона йўли кўчасидан ўтган “Ҳамза” темир йўл бекатининг қўшимча йўлида турган тепловози бўлмаган 5 дона юк вагонлари қаровсиз қолдирилиши ҳамда вагон ғилдираклари остига қўйилган ғилдиракларни ушлаб турувчи мослама тўлиқ қотирилмаганлиги сабабли, иккита бўш юк вагонлари юриб кетиб, темир йўл изидан чиқиб кетиши натижасида Фарғона йўли 7-тор кўчасидаги уйнинг деворига бориб урилган.
Жароҳат олган фуқаролар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетгани хабар қилинганди.
Шундан сўнг «Ўзбекистон темир йўллари» вагонлар нима сабабдан ағдарилиб кетганини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
14:04 / 03.03.2026
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
09:41 / 03.03.2026