Жаҳон | 14:32 / 25.09.2018
12299
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ савдо урушида кучли зарбага учрашини кутмоқда

Фото: Thomas Peter/Reuters

Хитой тижорат вазири ўринбосари Ван Шоувэннинг маълум қилишича, оширилган божларнинг жорий этилиши Хитойга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи сифатида АҚШга таъсир қилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«АҚШ - Хитойга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи муҳим мамлакат, аммо Америка томонидан қабул қилинган чекланган савдо чоралари туфайли Хитой шунга ўхшаш чораларни кўришга мажбур бўлди. Албатта, бу Хитойга суюлтирилган табиий газ экспорти бозорида муҳим давлат бўлган АҚШга таъсир қилиши мумкин», - дея айтиб ўтди Ван Шоувэнь.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Австралия ҳам Хитойга суюлтирилган табиий газни етказиб бераётган муҳим мамлакат бўлиб, унда келажакда яхши истиқболлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ савдо гегемонияси ҳақида маълум қилганди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг фикрича, Қўшма Штатлар ҳукумати Хитойга ўз манфаатларини мажбурлаб ўтказмоқчи. 

Мавзуга оид