Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: саудиялик ва туркиялик терговчилар Қошиқчи ўлдирилган жойни тарк этишди
Туркия ва Саудия Арабистони тергов гуруҳлари Саудия Бош консулхонасини тарк этишди. Бу ерда, ОАВ хабарларига кўра, мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Reuters гувоҳларга асосан хабар берди.
Қайд этилишича, тахминан ўн кишидан иборат ва эҳтимолий жиноят юз берган жойда тўққиз соат бўлган туркиялик гуруҳ саудиялик терговчилардан аввал бинони тарк этган. Саудиялик мутахассислари жамоаси таркиби, шунингдек, уларнинг консулликда бўлиш вақтига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ, Al Jazeera телеканали расмий манбага таяниб, Туркия Қошиқчи ўлдирилганига доир далил топгани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Саудия подшоҳи Эрдўған билан гаплашганди.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
17:32 / 19.06.2026