Ўзбекистон | 12:22 / 26.10.2018
30457
2 дақиқада ўқилади

Сайёҳлик фирмалари Умра зиёратини ташкил этиши мумкинми?

Фото: AFP

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан Миллий матбуот марказида ташкил этилган брифингда Умрага доир квота бекор қилинганини эълон қилди. Қолаверса, эндиликда, Ҳаж ва Умрага борувчиларга Макка шаҳрида 4 юлдузли, Мадинада 5 юлдузли меҳмонхоналар хизмат қилишини билдирди. 

Маълумки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда сайёҳлик фирмаларига Умра зиёратини ташкил этишларига рухсат бериш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита шундай фаолият билан шуғулланаётган айрим турфирмаларига Ҳаж ва Умра сафарларини ташкил этмасликни тавсия этаётгани ҳақида фикрлар кенг муҳокама қилинмоқда. 

Видео: TasIX

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Мавзуга доир:

Kun.Uz мухбири брифингдан сўнг, Нуриймон Абулҳасанга брифингда кўтарилган мавзулар, шунингдек сайёҳлик фирмаларининг Ҳаж ва Умра сафарларини ташкил этишларига доир саволлар билан мурожаат қилди. 

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосарига кўра, сайёҳлик фирмаларига маълум бир фаолият билан шуғулланиш ёки шуғулланмасликни талаб қилиш ёки тақиқлаш қўмита ваколатига кирмайди. Фақатгина, бунда турфирмалар ўзбекистонликларнинг хавфсизлиги, соғлиғи, уларнинг таомланиши, дам олишига доир масалалар юқори савияда ташкил этилиши зарурлигини инобатга олишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Қуйида блиц-интервью билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид