Расмий маълумотларга кўра Ўзбекистонда жорий йилда ис газидан 35 киши вафот этган
2018 йилнинг ўтган 10 ойида газ асбоб-ускуналаридан нотўғри фойдаланиш ҳамда чақнаш ва ёнғин натижасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ 21та ҳолатда 51 киши жароҳатланган ва 15 киши вафот этган. Бу ҳақда ЎзАда эълон қилинган «Бахтсиз ҳодисалар ортишига нима сабаб бўлмоқда?» сарлавҳали мақолада келтирилади.
Маиший газ баллонлар билан боғлиқ 10та ҳолатда 10 киши жабрланган, 7 киши вафот этган. Ис гази билан боғлиқ 32 ҳолатда 53 киши жароҳатланган, 35 киши вафот этган. Бу борада энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида бўлиб, ис газидан 11 киши вафот этган.
31 октябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги янги қурилган уйларнинг бирида бир оиланинг тўрт фарзанди бир кечада тўсатдан вафот этди. Бу фожиага ис гази сабабчи экани маълум бўлди.
Мазкур воқеадан сўнг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия олдига шахсий уйларда иситиш печлари ва иситиш тизимларини текшириш ва назорат қилиш вазифаси юклатилди.
1 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Шу куни Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди. Аҳоли турар-жойларидаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.
«Ўзтрансгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциясига Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналарнинг техник тафтишдан ўтказилишини ва уларга профилактика хизмати кўрсатилишини таъминлаш вазифалари топширилди.
Энди кўп квартирали уйларда газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) икки йилда бир марта, турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари бир йилда бир марта техник тафтишдан ўтказилади, ҳар йили иситиш мавсумидан олдин уларга профилактик хизматлар кўрсатилади. Турар жойлардаги дудбуронлар ва вентиляция каналлари ҳар йили иситиш мавсумидан олдин текширилиб, уларнинг созлиги тегишли далолатномалар билан қайд этилади.
Қарорда давлат солиқ қўмитасига қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси топширилди.
Мавзуга оид
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024