Зойир Мирзаев туман ҳокимига айланди

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу маълумотни «Kun.uz» манбаси тасдиқлади.
У туман халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида жамоага таништирилган.
Шароф Рашидов туманига шу кунгача Сайфиддин Умарович Исмаилов раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2016 йилнинг декабрида Жиззах вилояти ҳокимлигидан туман ҳокимлигига туширилганди (ўша вақтда Жиззах тумани).
Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 29 октябрь куни президент фармони билан ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.
Ундан олдинроқ бош вазир ўринбосари Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Бекобод туманларида ҳокимлик мулозимлари ва фермерларни сувга тушишга ҳамда далада йирик кесакларни кўтариб расмга тушишга мажбурлагани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади

23:02 / 23.01.2025