Жаҳон | 14:50 / 20.11.2018
3246
1 дақиқада ўқилади

ЕИ давлатлари бюджет бўйича музокараларда муваффақиятсизликка учради

Фото: AFP

Евроиттифоқ мамлакатлари вакиллари ва Европарламент депутатлари 2019 йилги ЕИ бюджети лойиҳаси ҳақида келиша олмадилар. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Брюсселдаги музокаралар тўхтатилган, сабаби томонлар 20 ноябргача барчани қониқтириши мумкин бўлган битим лойиҳасига эришишмаган.

Европа иттифоқининг бюджет бўйича комиссари Гюнтер Эттингер сўзларига кўра, энди янги таклиф бир неча кун ичида тақдим этилади, агар у бўйича ҳам келишувга эришиш имкони бўлмаса, молиялаштириш ойма-ой амалга оширилади. Бунда келгуси йил учун кўпайтириш режалаштирилмаган амалдаги ҳажмдан келиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроиттифоқ 17та мудофаа лойиҳасини ишга туширгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид