Жаҳон | 10:04 / 01.12.2018
11796
2 дақиқада ўқилади

Украина Россия кемалари учун портларни ёпиб қўйиши мумкин

Фото: REUTERS/Alla Dmitrieva

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Украинадаги қатор портларни Россия кемалари учун ёпиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Киев Керч бўғозидаги ҳодисадан кейин жавоб ҳаракатлари бўйича бир неча вариантни муҳокама қилиш билан банд.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Россиядан кемалар учун портларни ёпиш «вариантлардан бири» ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қора денгиздаги ҳодисада ҳарбийлари иштирок этганини тан олганди.

Россиялик ҳарбийлар Керч бўғозидаги ҳодисаларга жалб этилган. Бу ҳақда РФ Мудофааси бошқаруви Миллий маркази раҳбари Михаил Мизинцев маълум қилган.

«Россия Федерал хавфсизлик хизмати Чегара хизмати, Росморречфлот ва Жанубий ҳарбий округ кучларининг самарали ҳамкорлиги туфайли 25 ноябрь куни Россия Федерацияси ҳудудий денгизига ноқонуний кириб келган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг провокацион ҳаракати бартараф этилди», - дея аниқлик киритди у.

Мавзуга оид