Ўзбекистон | 09:44 / 03.12.2018
4351
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади

Фото: Reuters / Joshua Roberts

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод 2-20 декабрь кунлари қатор мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар қилган.

«Афғон сулҳи бўйича махсус вакил, элчи Залмай Ҳалилзод 2-20 декабрь кунлари идоралараро делегация билан Покистон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, Туркманистон, Бельгия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарга ташриф буюради», - дейилади Давлат департаментининг хабарида. У РИА Новости томонидан келтирилган.

Таъкидланишича, ташриф чоғида Ҳалилзод «афғон ҳукумати ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари билан Афғонистонда инклюзив тинчлик жараённи қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари суриш учун учрашади». Мамлакат президенти билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ўзбекистонга миннатдорчилик изҳор этганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид