Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга тайёрлигини билдирди
Фото: Baz Ratner / Reuters
НАТО давлатлари орасидаги, Афғонистон бўйича халқаро ҳамкорлар ўз қуролли кучларини ушбу давлатдан олиб чиқишга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости Афғонистон Ислом Республикаси Олий тинчлик кенгаши (ОТК) расмий вакили Ихсан Тоҳирийга асосан хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар афғон халқи бунинг тарафдори бўлса, у ҳолда шундай қарор қабул қилинади.
«Биз улардан бу ҳақда сўрадик, улар шундай жавоб беришди: «Ўзингиз ҳал қилинглар». Биз тинчлик музокараларидаги ҳар қандай масалани афғонларнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини маълум қилдик. Улар жавоб қайтаришди: «Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ - афғонлар қандай қарорга келса, шундай бўлади». Бу Афғонистон ҳамда шундай масалалар бўйича қарорни айнан афғонлар қабул қилиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Тоҳирий.
Унинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги вазият ҳозирча мамлакатга ташқи ёрдамдан бутунлай воз кечишига йўл қўймайди. Бироқ, давлатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилса, халқаро ҳарбий кучларнинг иштирокига эҳтиёж қолмайди.
Унинг сўзларига кўра, бундай фикрни барча хорижий шериклар, жумладан, АҚШ қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ўзбекистонга миннатдорчилик изҳор этганди.
Мавзуга оид
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026