Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 2018 йилни «тарихий ютуқлар» йили деб атади
Дональд Трамп маъмурияти ҳокимият тепасида бўлган дастлабки икки йил якунлари бўйича АҚШ тарихидаги энг муваффақиятли маъмуриятга айланди. Бу ҳақда Трампнинг ўзи янги йил мурожаатида маълум қилди, у давлат раҳбари Twitter’ида жойлаштирилди.
«Бундай маъмурият бўлмаган, мен бундан жуда фахрланаман, у ҳокимият тепасидаги дастлабки икки йилда жуда кўп ишларни амалга оширди. Иқтисодиётимиз сезиларли даражада ривожланмоқда, кўп йиллар давомида биринчи марта иш ҳақи ошди. Одамлар бир жойда ишлаб, кўпроқ пул топмоқда», - дея маълум қилди Дональд Трамп.
2018 has been a year of historic accomplishments! pic.twitter.com/6Iq5CFVdwY
— The White House (@WhiteHouse) January 1, 2019
Унинг эслатишича, ўз маъмурияти Мексика, Канада ва Жанубий Корея билан янги шартномалар тузди, шунингдек, Эрон билан «даҳшатли битимни» бекор қилди.
Трамп кейинги ютуқ сифатида Шимолий Корея билан музокараларни келтирган, улардан сўнг Пхеньян ракеталар синовини тўхтатди. «Лекин биз шошилмаяпмиз», - дея аниқлик киритган Трамп ва Яқин Шарққа эътибор қаратган. «Биз Исроилдаги элчихонани Ал-Қудсга кўчирдик. Мен буни ваъда қилдим ва бажардим», - дея маълум қилди Трамп.
Шундан сўнг, Трамп Мексика билан чегарани қўриқлаш муаммосини кўтарди. Конгресснинг Мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштиришдан бош тортиши декабрь ойи охирида «шатдаунга» - ҳукумат баъзи департаментлар ишининг вақтинчалик тўхташига олиб келди. «Бизда девор бўлиши керак», - дея маълум қилган Трамп.
«Бизда буюк икки йил бўлди, мен сизлар учун сидқидилдан ишлаяпман, сизлар учун курашяпман, биз ғалаба қозонамиз», - деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш муддатини узайтиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.