Жаҳон | 09:45 / 04.01.2019
9760
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат қарзи Трамп даврида 2 трлн долларга ошди

Фото: REUTERS

2018 йил охирига келиб АҚШ давлат қарзи 21,9 триллион долларгача ошиб, 2017 йил бошидан, Дональд Трамп Қўшма Штатлар президентига айланганидан бери 2 триллион долларлик ўсишни ташкил этди. Бу ҳақда CNN телеканали Молия вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШ давлат қарзи Трамп муддатининг бошида пасайишни кўрсатди, аммо кейинчалик 2017 йил охирида содир бўлган солиқ ислоҳоти туфайли яна орта бошлади.

АҚШ конгрессининг бюджет бўйича бошқармасидан қўшимча қилишларича, 2018 йил охирига келиб давлат қарзи ЯИМ 78 фоизини ташкил қилди. Бу 1950 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Давлат қарзини бартараф этиш Трамп сайловолди кампаниясидаги ваъдалардан бири бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп демократлар етакчисига келишув таклиф қилганди.

Мавзуга оид