Жаҳон | 18:40 / 09.01.2019
32333
3 дақиқада ўқилади

344 миллиардер: Хитойнинг энг бадавлат кишилари рейтинги

Хитой фонд бозори ва миллий валюта қадрининг пасайиши, Трамп маъмурияти билан давомли савдо урушлари ХХРнинг энг бадавлат 400 кишиси капиталига таъсир ўтказмай қолмади. Уларнинг 75 фоизининг бойлиги камайди, ўтган йилги рўйхатга киритилган миллиардерларнинг 93 нафари бу йил рейтингга кирмади. Қолганлардан 229 тасининг даромади камайди, уларнинг учдан бир қисми — 20 фоиздан кўпроқ киримни йўқотди.

Forbes'нинг навбатдаги миллиардерлар рўйхатидан 344 нафар хитойлик ўрин олди, уларнинг биргаликдаги бойлиги 12 фоизга - 1,19 триллион доллардан 1,06 триллион долларга камайди. Қуйида Хитойнинг энг бадавлат кишилари Топ-5 рўйхати тақдим этилади:

1. Жек Ма

Молиявий аҳволи: 34,6 млрд доллар

Бир йиллик ўзгариш: 4 млрд доллар

Фото: Reuters

Alibaba раҳбари Жек Ма 2018 йилнинг сентябрида бир йилдан сўнг ретейл гигант кенгаши раиси лавозимини тарк этиш нияти ҳақида маълум қилди. Шунга қарамай, у 2014 йилдан буён биринчи марта энг бадавлат хитойликлар рўйхатининг биринчи поғонасидан ўрин олди.

2. Ма Хуатэн

Молиявий аҳволи: 32,8 млрд доллар

Бир йиллик ўзгариш: 6,2 млрд доллар

Фото: Reuters

Tencent Holdings интернет гиганти раҳбари Пони Ма (WeChat мессенжери ишлаб чиқувчиси) Tesla, Spotify ва Snap компанияларида ҳам миноритар улушга эга.

3. Хуэй Ка Янь

Молиявий аҳволи: 30,8 млрд доллар

Бир йиллик ўзгариш: 11,7 млрд доллар

Фото: Reuters

Энг бадавлат хитойликлар рейтингининг ўтган йилги етакчиси бошқалардан кўпроқ пул йўқотди, зеро унга тегишли China Evergrande девелопер компаниясининг акциялари 12 ойда 33 фоизга тушиб кетди.

4. Ван Цзяньлин

Молиявий аҳволи: 22,7 млрд доллар

Бир йиллик ўзгариш: 2,5 млрд доллар

Фото: China Stringer Network

Dalian Wanda конгломерати эгаси ўз бойлигини йўқотишда давом этмоқда. У бир йил ичида катта чегирмалар эълон қилиб, ҳатто AMC Америка кинотеатрлари тармоғидаги улуши билан ҳам хайрлашди.

5. Хэ Сянцзянь

Молиявий аҳволи: 19,5 млрд доллар

Бир йиллик ўзгариш: 0,8 млрд доллар

Фото: AFP

Midea Group соҳиби — топ-5 рўйхатида ўз маблағларини оширишга муваффақ бўлган ягона миллиардер. 1968 йилда у томонидан асос солинган Midea 37,2 млрд долларлик сотувларга эга дунёдаги энг йирик уй техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди.

Хитойлик миллиардерларнинг тўлиқ рўйхати билан forbes.com/china сайтида танишишингиз мумкин.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид