Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон биринчи президентининг самолёти сотилди
1997 йилда Ўзбекистон раҳбарияти учун махсус ишлаб чиқарилган, Uzbekistan Airways компаниясининг British Aerospace Avro RJ85 учта самолётидан биттаси (борт рақами UK-80001) сотилди.

AviaSpotter Telegram канали маълумотларига кўра, борт Ўзбекистон биринчи президентига хизмат кўрсатган. 1997-2013 йилларда Ислом Каримов бу самолётда Ўзбекистон вилоятлари ва яқин хориждаги давлатларга парвоз қилган.

Авиация ихлосмандлари орасида самолёт «тулки» ёки «рижик» лақабини олган. Маълум бўлишича, қолган «рижик»лар ҳам (UK-80002 ва UK-80003) сотиш учун тайёр турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways Dreamliner бўйича расмий маълумот берганди.
Мавзуга оид
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026
Японлар дунёдаги энг хунук деб таърифланаётган самолётни қурди
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026