Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ўзбекистон билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилади
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Саудия Арабистонининг «Ajlan&Bros» корпорацияси бош директори жаноб Николас Гилани бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Уюшма матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
Маълумот учун: «Ajlan&Bros» - тайёр тўқимачилик кийимлари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи халқаро корпорация бўлиб, 1979 йилда Саудия Арабистонида ташкил этилган. Умумий қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган корпорация 10 дан ортиқ глобал бренд (Ferrari, Maserati, AstonMartin, Puma, Nike, Adidas, Reebok ва бошқалар) билан ҳамкорлик қилади. Корпорацияда 9 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.
Учрашувда Ўзбекистонда бизнесни жорий этиш истиқболлари, жумладан, хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароит ва имтиёзлар муҳокама қилинди. Хорижий компания вакиллари республикамизнинг тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати соҳасидаги ютуқларини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.
Хорижий меҳмонлар Ўзбекистонда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилди.
Айни дамда делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Лойиҳани жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Жиззах, Андижон ва Навоий вилоятлари ҳокимликларида учрашувлар режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026