Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Беларусь йирик фармацевтика майдонини яратишга келишилди
Ўзбекистон ва Беларусь соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида йирик фармацевтика майдонини яратишга доир келишувга эришилди. Бу майдонда икки мамлакат вакиллари ҳамкорликда дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Kun.uz мухбири Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасидан олинган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Беларусга ташрифи давомида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик қилишга оид масалалар бўйича муҳокамалар ўтказилди.
Муҳокамалар доирасида Беларусь томондан 15 дан ортиқ давлат ва хусусий фармацевтика компаниялари қатнашди.
Тадбир давомида Ўзбекистон томон ўзининг фармацевтика соҳасидаги салоҳиятига доир маълумотлар билан бўлишди. Илгари келишилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди - антибиотиклар (“Белфарм”), антисептик воситалар (“Беласептика”), ва вирусга қарши препаратлар (“Белалек групп”) ва бошқаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шулар жумласидандир.
Муҳокамалар якунлари бўйича Ўзбекистон-Беларусь йирик фармацевтика ишлаб чиқариш майдонини яратишга доир келишувга эришилди. Ушбу майдонда ҳамкорликда дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
13:28 / 27.06.2026
Ўзбекистонда ноқонуний косметика препаратларидан фойдаланганларда оғир ножўя реакциялар кузатилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026