Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кемалари Япониянинг «баҳсли сувларига» кирди
Хитой денгиз полициясининг тўртта патруль кемаси Шарқий Хитой денгизи Сенкаку (Дяоюйдао) ороллари яқинидаги ҳудудга кирди. Япония ҳукумати бу ерни ўз ҳудудий сувлари деб ҳисоблайди, дея хабар қилмоқда ТАСС япон ОАВга таянган ҳолда.
Таъкидланишича, Япониянинг соҳилни қўриқлаш хизмати кемалари экипажи овоз кучайтиргичлар орқали Хитой қўриқчи кемаларига «япон ҳудудий сувлари»ни тарк этиш талаби билан мурожаат қилган.
Аввалроқ, Япония шу йилнинг февраль ойида Хитой ўз ҳудудий сувларига киргани ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, гап Сенкаку ороллари яқинида Хитой кемаларининг мавжудлиги ҳақида ҳам борган.
Бундан олдин, АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026