Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Беларусь I Ҳудудий форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Беларусь Республика Кенгашида Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Устуворлик илмий лойиҳаларга берилди. Жумладан, лойиҳаларни саноатга татбиқ қилишдан то қўшма факультет ва лабораториялар ташкил қилишгача. Томонлар минтақалараро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр, яқин ойларда ўтказилиши кутилаётган ҳудудлар форумида шу ҳақида гап боради.
Таъкидлаш жоизки, айни дамда Тошкент ва Минск алоқалари фаол ривожланмоқда. Ўтган йилнинг куз фаслида Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифидан сўнг барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларга янгича импульс берилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
12:12 / 09.06.2026