Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат меҳнат инспекцияси Чустдаги ўқитувчилар масаласини ўрганади — вазирлик
Наманган вилояти Чуст туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ўз назоратига олди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
16 июль куни Kun.uz сайтида Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-мактаб жамоаси аъзолари меҳнат таътили даврида мактабнинг қурилиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб етилгани ҳақида мақола эълон қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборотига кўра, ушбу масала юзасида текширув натижалар бўйича яқин вақт оралиғида батафсил маълумот берилади.
«Агар Сиз меҳнат ҳуқуқи бузилаётган бирор бир ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг +998 71 200-06-00 ишонч телефони ҳамда @mehnathuquqbot Телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатчининг шахси сир тутилади», — дея қўшимча қилинади вазирлик хабарида.
Бундан аввал, Наманган вилояти Косонсой туманидаги мактаб ўқитувчиларининг «Яшил хиёбон» ҳудудида «шанбалик» ниқоби остида эни 1,5-2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини “замҳоким” бергани тасдиқланди
22:14 / 31.01.2026
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича мажбурий топшириқ берган ҳокимликлар огоҳлантирилди
17:52 / 13.01.2026