Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Столтенберг: Ҳурмузда НАТО амалиёт ўтказиши сўралмаган
Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Стольтенбергнинг баёнот беришича, НАТО Ҳўрмуз бўғозида амалиёт ўтказиши талаб қилинмаган. У 31 июль куни ҳарбий ташкилотдан Ҳурмуз бўғозида амалиёт ўтказиш бўйича расман сўров мавжуд эмаслигини билдирди.
Маълумки, Америка Қўшма Штатлари Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар совуқлашиши баробарида Ҳурмуздаги нефть ташиш денгиз йўлларини муҳофаза қилишга жиддий саъй-ҳаракатлар кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ҳурмуз бўғозида вазият бирмунча кескин ҳолда сақланиб турибди. Жумладан, Эрон АҚШ ҳарбий дронини уриб туширгач, Трамп бир неча минглаб инсонларнинг ўлими эҳтимоли, унинг Теҳронга зарба бериш ниятидан қайтарганини таъкидлаган эди. Шундан сўнг, Пентагон бир нечта ҳарбий кемаларини Ҳурмузга сафарбар этди.
Яқинда Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари Гибралтар бўғозида Эронга тегишли танкерни ҳибсга олди. Танкер халқаро тақиқларга қарамай, Сурияга нефть олиб кетаётган бўлган. Бу воқеадан сўнг, Эрон Ҳурмузда Буюк Британияга тегишли кемани ҳибсга олди.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
21:41 / 07.07.2026
Эронда Али Хоминаийнинг дафн маросими ўтказилмоқда – суратлар
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
09:55 / 07.07.2026