Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда авиазарба натижасида “Толибон”нинг уч нафар етакчиси ҳалок бўлди
Фото: РИА Новости / Андрей Соломонов
Афғонистонда ҳаво зарбаси натижасида “Толибон” ҳаракатининг уч нафар етакчиси, жумладан. Фарах вилоятининг "соядаги губернатори" йўқ қилинди, деб хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги Twitter саҳифасида.
Хабарда айтилишича, авиазарба Афғонистон ғарбидаги Фарах вилоятининг Ҳақ Сафид туманида берилган.
Зарба натижасида Фарах вилоятининг “соядаги губернатори Мулла Абдул Борий ҳамда жангариларнинг ғарбий вилоятлардаги ҳаракати учун масъул бўлган икки нафар “Толибон” командири ҳалок бўлган.
Аввалроқ Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракати билан тинчлик музокаралари ўтказиш учун делегацияни шакллантиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
17:02 / 27.02.2026
Покистон толиблар ҳукумати билан «очиқ уруш» бошланганини эълон қилди
11:21 / 27.02.2026
Германия 20 нафар Афғонистон фуқаросини депортация қилди
16:41 / 22.02.2026