Самарқандда собиқ «Умарбанк» асосчиси Умар Ражабовга суд ҳукми ўқилди
2019 йил 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар Олим Ражабов (1963 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), Руслан Ражабов (1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), Шавкат Облоқулов (1973 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган), Миралам Одилов (1964 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ва Файзулло Файзиев (1968 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовнинг хабар қилишича, жиноят иши ЖИБ Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Ахмедова раислигида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра:
Олим Ражабов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. У 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Руслан Ражабов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Руслан Ражабов 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Шавкат Облоқулов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Судланувчи 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Миралам Одилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. У 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Файзулло Файзиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Судланувчи 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Судланувчилар тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши кўрсатилди. Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024