2019 йил 4 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар Олим Ражабов (1963 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), Руслан Ражабов (1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), Шавкат Облоқулов (1973 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган), Миралам Одилов (1964 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ва Файзулло Файзиев (1968 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовнинг хабар қилишича, жиноят иши ЖИБ Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Ахмедова раислигида кўриб чиқилди. 

Суд ҳукмига кўра:

Олим Ражабов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. У 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Руслан Ражабов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Руслан Ражабов 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шавкат Облоқулов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Судланувчи 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Миралам Одилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. У 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.