Ўзбекистон | 19:00 / 13.09.2019
41763
2 дақиқада ўқилади

Суннатилла Бекенов янги лавозимга тайинланди

Суннатилла Ҳусанович Бекенов президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди. 

У бу лавозимда 2019 йил апрелидан буён ишлаб келган Аҳадбек Ҳайдаров ўрнини эгаллади.

Суннатилла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган.

У 2005 йилгача (қачондан берилиги номаълум) «Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси» давлат корхонаси бош директори сифатида ишлаган. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009-2010 йилларда Иқтисодиёт вазири сифатида фаолият юритган.

2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2015 йилдан 2016 йилнинг декабригача Ташкилий-кадрлар масаласи бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, 2016 йил декабрида Ботир Хўжаев ўрнига Иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

У 2018 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади ва бу лавозимда 2019 йилгача ишлайди. 2019 йилнинг январида ивестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга биринчи ўринбосар бўлади.

Мавзуга оид