Ўзбекистон | 22:04 / 08.10.2019
11609
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Лондонга жўнаб кетди

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Тошкентдан Лондонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Лондон шаҳрига жўнаб кетди. 

Хабарда айтилишича, у бунга қадар Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчиси бўлиб ишлаган.

Саид Рустамов аввалроқ ТИВнинг Америка давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

2017 йил июль ойидан бери Алишер Шайхов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид