Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ва ППХ раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари алмашган.
Полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Аюбхон Раҳматуллаев янги лавозимда Рустам Машрабжонович Эргашев ўрнини эгаллади. У 2018 йил июнидан буён Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатаётганди.
Вазирликдаги «тозалаш» доирасида 2019 йил январидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Бахтиёр Пўлотович Пормонов ишдан олиниб, унинг ўрнига полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев тайинланди.

Бекмурод Абдуллаев 2016-2018 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2018 йил октябридан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — молия ва моддий техника-таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан аввалроқ Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича собиқ ўринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди. 23 ноябрь куни Бош прокуратура генерал майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва унга нисбатан Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
Жаҳон | 16:51
-
АҚШ суди Ҳарвард халқаро талабалари учун виза чекловини вақтинча тўхтатди
Жаҳон | 16:03
-
“Болам касал, қарзга пул бериб туринг” - фирибгарликнинг яна бир тури ҳақида
Жамият | 16:03
Мавзуга оид

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025