Ботир Парпиев вазир ўринбосарига айланди
Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев Маҳалла ва оила масалалари вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ботир Парпиев / Тошкент вилояти матбуот хизмати
Бугун, 19 февраль куни, Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда янги ташкил этилган Маҳалла ва оила масалалари вазирлигига вазир ўринбосарлари тайинланди.
Kun.uz манбаси тасдиқлашича, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаш раисининг кексалар ва фахрий масалалари бўйича ўринбосари Ботир Парпиев янги вазирликда вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Маълумот учун, у 1990-йилларда ички ишлар тизимида ишлаган, 1998-2002 йилларда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган.
2004 йилдан Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Ботир Парпиев 2018 йилнинг майида лавозимидан озод этилган, кейинроқ «Маҳалла» кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлай бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, «Маҳалла» кенгаши раиси Раҳмат Маматов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзод сифатида маъқулланган, Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов эса ўз лавозимини сақлаб қолган ҳолда вазир ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025