Коронавирус Ўзбекистонда: ваҳима қилиш қай даражада ўринли?
Ваҳиманинг ўзи ярим касаллик, хотиржамлик ярим соғлик. Сабр эса шифонинг бошланишидир. (Абу Али ибн Сино)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати (архив)
Тиб илмида юксак муваффақиятга эришган Абу Али ибн Синонинг минг йиллар олдин айтилган ана шу фикрлари жуда долзарб. Чунки бугун Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Ҳукумат вирус тарқалишининг олдини олишга доир тегишли чора-тадбирлар кўришни бошлади. Аммо шуни айтиш керакки, ҳозирда вирусдан ҳам кўра энг катта хавф бу ваҳимага берилиш бўлиб қолмоқда.
Ана шундай вазиятда болгариялик врач Веселин Йоловнинг коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларини эслаб ўтиш ўринли. Доктор ўқувчиларига Facebook`даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган.
Улар қуйидагича:
- 100 минг нафардан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 минг нафари Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг.
- Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки:
- 81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади.
- Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир.
- Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда.
- Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ.
Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик, дейди болгариялик врач. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган.
Шу куни:
- 26 минг 283 киши саратондан вафот этган;
- 24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган;
- 4 минг 300 кишини диабет олиб кетди;
- 2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди;
- 1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган;
- 137 кишини илон чақиб ўлдирган.
Буларнинг барчаси шуни кўрсатмоқдаки, тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, худди охирзамон келадигандек, озиқ-овқат захирасини тўпламанг!
Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов.
Ўзбекистонда коронавирус ҳақидаги маълумот эълон қилинганига саноқли соатлар ўтмасдан айрим бозор ва савдо расталарида ёппасига озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиш авжига чиқишни бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ўз-ўзидан озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабни ошириб сунъий спекуляция учун шароит яратиши мумкин.
Натижада сунъий равишда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиши, бозорлардаги савдо айланмаси учун тикилган маблағларни оммавий ортга қайтариш баҳонасида молиявий дефицит пайдо бўлиши, хориж валютасининг кўтарилиши ва миллий валютанинг қадрсизланишига сабаб бўлиши мумкин.
Шундай экан, ортиқча ваҳимага берилиб, саросима кетидан озиқ-овқат, кийим-кечак, пул ғамлашга тушиш сунъий муаммолар келтириб чиқишига сабаб бўлишини унутмаслигимиз лозим. Натижада ана шундай муаммолар пайдо бўлса, унинг сабабчиси ўзимиз бўлиб қоламиз.
Тавсия этамиз
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Акром Имомўғли Туркия президентлигига номзод сифатида кўрсатилди
Жаҳон | 09:31
-
Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади
Жамият | 09:11
-
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди
Ўзбекистон | 08:52
-
Google учун ҳар бир фойдаланувчининг «бармоқ изи» қандай экани айтилди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади

18:05 / 06.02.2025