Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий яна коронавирусли ҳудудга айланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди.
9 май куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ жами 24та ҳолат қайд этилди ва 22:00 ҳолатига кўра зарарланиш ҳолатлари сони 2349тани ташкил қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу вақтгача вирусдан холи ҳудуд ҳисобланган Навоий вилоятида 6та янги зарарланиш ҳолати қайд этилган.
Шунингдек, бугун Самарқандда яна 6 кишига коронавирус ташхиси қўйилган, Тошкентда беморлар сони 12тага ошган. Бошқа ҳудудларда янги ҳолатлар қайд этилмаган.
Бугун жами 71 киши тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 1846 нафарга етди. Айни вақтда шифохоналарда 493 бемор қолмоқда.
Навоийда илк ҳолатлар 31 март куни аниқланганди. Уларнинг бири 25 апрель куни тузалганди, 4 май куни иккинчи бемор ҳам соғайиб чиққан ва Навоий коронавирусдан холи ҳудудга айланганди.
Мавзуга оид
10:34 / 04.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026