Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинган - Статқўм
Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 264,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 342,5 тонна қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.
Давлат статистика қўмитаси хабарида айтилишича, экспорт қилинган жами қовунларнинг 186,6 тоннаси май ойида амалга оширилган. Бу улуш жорий йилда етиштирилган янги қовун маҳсулоти ҳиссасига тўғри келади.
“Айни кунга қадар ўзбек қовунига Россия, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бозорларида талаб юқори бўлмоқда.
Эътиборлиси, 2020- йилнинг 1- июнь ҳолатига кўра, 159,0 тонна қовун Россияга экспорт қилинган”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,5 тоннага кўп.
Аввалроқ, гилос экспорти 2 баробарга ошгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026