Марказий банк умумий ташқи қарз таркиби ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 2,8 фоизга ёки 692 млн. долларга ошган.

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 2,8 фоизга ёки 692 млн. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 апрель ҳолатига 25,1 млрд. долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилган.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг I чорагида давлат ташқи қарзи ўсиш тенденсиясини сақлаб қолди. Ушбу жараён COVID-19 вируси ёйилиши оқибатида юзага келган инқирознинг социал-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин.
2020 йилнинг I чораги мобайнида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 385 млн. долларни ташкил қилди. Шунингдек, глобал пандемия фонида Ўзбекистоннинг суверен облигациялари қиймати фонд бозорларида биржа котировкаларининг пасайиши натижасида камайди.
Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 307 млн. долларга ошди.
2020 йилнинг I чорагида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 566 млн. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 451 млн. доллар, текстиль ва тўқимачилик сектори корхоналари – 36 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 74 млн. доллар томонидан амалга оширилди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда барча ноутбукларга маҳаллий операцион тизим ўрнатиш мажбурияти юкланади
Жаҳон | 19:32
-
Трамп маъмурияти Сербиядан депортация қилинган мигрантларни қабул қилишни сўради
Жаҳон | 19:26
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Ўзбекистон | 18:34
-
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди
Жаҳон | 18:26
Мавзуга оид

09:02 / 04.06.2025
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида

15:02 / 27.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди

22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P

20:44 / 17.04.2025