Ўзбекистон | 10:34 / 15.07.2020
46079
2 дақиқада ўқилади

Манба: Акмал Бурхонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди

Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Президент 14 июль куни Акмал Эшондадаевич Бурхоновни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини имзолаган.

Акмал Бурхонов 1981 йилда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган.

У мутахассислиги бўйича – ҳуқуқшунос, 2001 йилда Тошкент давлат юридик университетини (бакалавр), 2003 йилда эса ушбу университетнинг магистратура босқичини тамомлаган. 2007 йилда Япониянинг Нагоя давлат университетида (магистратура) таълим олган, 2007 йилдан — Нагоя давлат университети докторанти.

2014 ва 2019 йилларда Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2017 йилдан 2019 йилгача «Тараққиёт стратегияси» маркази раҳбари, 2019 йил январидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнида Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишдир.

Агентлик директори мақоми бўйича вазирга тенглаштирилган.

Мавзуга оид