Фарғонада Сўх воқеалари бўйича 22 киши устидан суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида 9 ноябрь куни «Сўх воқеалари» юзасидан 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш жараёни бошланди. 16 ноябрь куни навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Фото: Turmush.kg
Шу йил 31 май куни Сўх туманида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган Чашма булоғи олдида можаро келиб чиққан эди. Дастлабки маълумотларда ҳодиса оқибатида сўхликлардан 187 киши жароҳатлангани, улардан 15 нафари вертолётда Фарғона шаҳрига олиб борилгани айтилганди.
Прокуратура 22 нафар шахсга Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) ва 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан айблов эълон қилган.

16 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида судья Тожиддин Ваҳобов дастлаб давлат айбловчисига сўз берди. У тўпланган далилларга асосан, Сўх воқеаларида бир қанча автомашина ва яшаш хонадонларига моддий зарар етказилганини таъкидлади.
Шундан сўнг судья ҳар бир айбланувчидан эълон қилинаётган айбловга иқрор ёки иқрор эмаслигини бирма-бир сўраб чиқди. Айбланувчиларнинг айримлари иқрор эмаслигини, айримлари эса қисман иқрор эканликларини билдиришди.
Суд мажлисида судья айбланувчилар Махсум Аҳмедов, Равшан Миршарипов ҳамда Назиржон Жўраевлардан 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича кўрган-билганларини айтиб беришни сўради.
Айбланувчи Махсум Аҳмедов 31 май куни соат 14:30ларда воқеалар содир бўлиши арафасида уйда бўлгани, Чашма булоғида одамлар йиғилаётганини эшитиб «DAMAS» русумли автомашинага ўтириб тўполон бўлаётган жойга борганини, ўзбек ва қирғизлар ўртасидаги тўқнашувни ўз кўзи билан кўрмагани, вилоятнинг ўша вақтдаги ҳокими Шуҳрат Ғаниев жанжалли жойга келгани ҳақидаги хабарни уйга қайтаётгандагина эшитганини таъкидлади.
Судланувчи Равшан Миршарипов эса ўз сўзида тумандаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлашини, Чашма булоғи воқеаларида ўғилларининг ҳам иштирок этаётганини эшитиб, воқеа жойига уларни олиб келиш учун борганини айтиб ўтди.
Шундан сўнг сўз судланувчи Назиржон Жўраевга берилди. У ўша куни мироб унга қўнғироқ қилиб Чашма булоғида жанжал кўтарилгани, ички ишлар ходими ҳам орада телефон қилиб қирғизлар томонида таниши кўплиги учун жанжални бостиришда унинг кўмаги кераклиги ҳақида айтгани, кўчага чиққанида машиналар Чашма томонга кетаётгани, у ҳам ўз машинасига ўтириб шу томон боргани, йўлда тўхтаб ҳар эҳтимолга қарши дўкондан 2 та дасткалла (таёқ) олиб машинасига ташлаб қўйгани, лекин уларни ҳодиса жойида ишлатмаганини айтди.
Назиржон Жўраевнинг қўшимча қилишича, у тўқнашув жойида ўспирин боланинг қўлида бўлган пичоқни бировга зарар етмаслиги учун олиб қўйган, пичоқ ёнида турганига қарамай ишлатишга эҳтиёж бўлмаган. Икки халқ ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш учун елиб-югуриб, оқибатда жанжалда яраланиб жабр кўрган. У Шуҳрат Ғаниев жабр кўрмаслиги учун эса уни хатарлардан ҳимоя қилганини айтиб ўтди.
Судланувчиларнинг кўрсатмалари тинглангач, адвокатлар уларга саволлар билан мурожаат қилди. Шундан сўнг суд ишида 23 ноябрь соат 10:00га қадар танаффус эълон қилинди.
Мавзуга оид:
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Панамада энергия таъминоти блэкаутдан сўнг тикланди
Жаҳон | 13:18
-
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат
Ўзбекистон | 13:14
-
Испания Ўзбекистонда йирик насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказади
Иқтисодиёт | 13:13
-
Уиткофф Трамп Путин билан телефонда гаплашмоқчи эканини маълум қилди
Жаҳон | 13:10
Мавзуга оид

10:50 / 12.03.2025
Фарғонада нарколаборатория фош этилди

16:07 / 24.02.2025
Тошли туман — Тошлоқдан репортаж

15:51 / 24.02.2025
Фарғона вилоятида автомобил йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди

17:43 / 08.02.2025