Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Нетаняхунинг ташрифи боис Ар-Риёддан изоҳ талаб қилди
ҲАМАС ҳаракатининг юқори лавозимли вакили бу ташрифни фаластинликларнинг "ҳақоратланиши" деб баҳолади.
ҲАМАС ҳаракатининг юқори лавозимли вакили Сами Абу Зуҳри Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Саудия Арабистонига яширинча ташриф буюргани тўғрисидаги хабардан сўнг қиролликдан изоҳ талаб қилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, у бу ташрифни фаластинликларнинг "ҳақоратланиши" деб баҳолаган.
Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан бирга Саудия Арабистонига боргани тўғрисида хабар берганди.
Хабарда айтилишича, Неом шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда «Моссад» раҳбари Йоси Коэн ва Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд иштирок этган.
Kan нашрининг ёзишича, Нетаняху Неом шаҳрига бориш учун бизнесмен Эҳуд Ангелнинг шахсий самолётидан фойдаланган. У ўтган йили Уммондаги музокараларга ҳам худди шу самолётда борганди.
Ўз навбатида Помпео Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси билан учрашув ўтказганини маълум қилган, аммо Нетаняху исмини тилга олмаган.
Мавзуга оид
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
10:43 / 17.12.2025
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
07:26 / 03.12.2025