Қурилиш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Президентнинг 14 январдаги қарори билан, Давронжон Қобилжонович Одилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Вазирлик матбуот хизматининг тайинлов ҳақидаги хабарида вазир ўринбосарининг таржимаи ҳоли келтирилмаган.

Очиқ манбаларда Одиловнинг давлат идораларидаги фаолияти хусусида маълумот йўқ. Шуниси маълумки, у бунгача Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Gold Step Invest» МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
«Gold Step Invest» МЧЖ 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, интернетдаги маълумотларга кўра, тадбиркор Давронжон Одилов унинг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Компания шу пайтгача Тошкент отчопари, Республика олимпия захиралари коллежи, «Humson Buloq» соғломлаштириш маркази, «Shedevr», «Новый век», «Мегаполис» тураржой мажмуалари, Бухоро шаҳридаги 300 ўринли перинатал марказ, Республика педиатрия маркази, «Arktika Bottlers» ва «Marvin Brands» заводлари, Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун уйлар ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги IT-мактабнинг қурилиши, қайта қурилишида иштирок этган.
Бундан ташқари, Сардобадаги тошқиндан сўнг, «Gold Step Invest»га Сирдарё вилоятидаги Дўстлик маҳалласида 37 та кўп қаватли уй қуриш топширилган. Одилов 2020 йил августда президент фармони билан «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябридан буён қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Ҳидоятов 14 январь куни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди.
Қурилиш вазирлиги 2018 йил апрелида ташкил этилганди. Ўшанда вазирликка Олмазор тумани ҳокими бўлиб турган Абдуқаҳҳор Тўхтаев (2005–2011 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими бўлган) янги раҳбар этиб тайинланганди. У 2019 йилнинг майида лавозимдан озод этилиб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига ўтказилди.
Маълумот учун, айни вақтда қурилиш вазирининг биринчи ўринбосаридан ташқари яна уч нафар ўринбосари бор: Козим Носирович Тўлаганов, Шуҳратхўжа Раҳматжонович Ҳошимов, Эркин Бўриевич Искандаров.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

10:55 / 15.03.2025
Қурилиш вазирлиги ҳузурида "Иссиқликтаъминоти" АЖ ташкил этилади

10:41 / 21.02.2025
Анҳор ва Наврўз боғлари қайта қурилмайди - Қурилиш вазирлиги

18:44 / 24.12.2024
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик нормаларига зид ҳужжатларни бекор қилиш ваколати берилди

18:00 / 17.07.2024