Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат харидлари бўйича қонун янгиланмоқда. Долзарблик нимада?
«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири сенаторлар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
2021 йил 9 феврал куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Хабар қилинишича, мазкур ҳужжат давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда очиқ ва шаффоф тизимни яратиш учун муҳимдир.
Йиғилишда иштирокчилар бугунги кундаги харид қилиш тартибининг назорати талабга жавоб бермаслиги, соҳадаги қоидаларга риоя этмаслик ҳолатлари кўпайиб бораётганини айтишган.
Масалан, 2019 йилда 729та ҳолатда буюртмачилар томонидан берилган буюртмалар бўйича тендер савдолари ўтказилмасдан 2 миллиард 908 миллион сўмлик битимлар тузилишига йўл қўйилган.
Янги қонунда давлат харидларига йўналтириладиган бюджетлар маблағлари ва бошқа марказлашган манбалардан, ҳукуматнинг кафолатланган кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш, давлат секторини зарур товар, иш ва хизматлар билан таъминлашда қисқа муддатларда «нарх-сифат» кўрсаткичларини уйғунлаштириш ва коррупцияга қарши курашишда самарали натижаларга эришиш белгиланмоқда.
Аввалроқ, депутат Дониёр Ғаниев «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди. Палата вакили ўз сўзида янгиланган қонун билан давлат харид қоидаларини бузган шахсларга жавобгарлик чораларини қўллаш, ҳужжатда тендерлар онлайн ва шаффоф тарзда ўтказилиши белгиланаётганини айтган.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 8 октябр куни парламентга киритилган. Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Гулнора Раҳимова эса қонун лойиҳасида назарда тутилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида Kun.uz'га гапириб берганди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ҳукумат қарори билан хорижда ишлаб чиқарилган 529 хил маҳсулотнинг давлат харидларидаги иштироки тақиқланди. Адлия вазирлиги бунга изоҳ тариқасида пандемия даврида фаолиятида узилишлар бўлган тадбиркорлар фаолиятини яхшилаш учун давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжлари учун маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотларидан фойдаланилишини билдирган.
Мавзуга оид
18:40 / 25.04.2023
Ўйинлар ичидаги “Президент совғаси” — вазирликнинг 13,5 млрд сўмга қиммат шубҳали хариди
11:13 / 18.04.2023
2022 йилда давлат харидларида 8 698 та рақобатга зид қонунбузилишлар аниқланган – Рақобат қўмитаси
18:45 / 27.03.2023
Февраль ойида давлат харидларини амалга оширишда 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган
20:14 / 14.02.2023