Паркент туманида ҳоким ўзгарди
Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ишдан олиниб, унинг ўрнига Шоҳрух Шоаҳмедов туманнинг янги ҳокимига айланди.
Шоҳрух Шораҳимович Шоаҳмедов Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.

Ш. Шоаҳмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.
У янги лавозимда Ниғмат Муҳамедовнинг ўрнини эгаллади. 2006-2009 йилларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманига, 2009-2018 йилларда Қибрай туманига ҳокимлик қилган Ниғмат Исроилович Муҳамедов 2018 йилнинг сентябрида Паркент тумани раҳбарлигига тайинланганди.

2020 йилнинг сентябрида Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли, Сардор Ниғматович Исроилов таъсисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилгани ҳақидаги хабарлар ОАВда кенг ёритилган, якунда автомобил фирмага қайтариб берилганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:08
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025